АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада “Malibu” вояга етмаган қизчаларни уриб юборди

Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

'Фарғонада “Malibu” вояга етмаган қизчаларни уриб юборди'ning rasmi

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 май куни соат 16:00 да вояга етмаган З.А. ўз бошқарувидаги “Malibu-2” русумли автомобилни Қўқон шаҳридаги Амир Темур кўчасида бошқариб кетаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2016 йилда туғилган уч нафар вояга етмаган қизларни уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган М.К. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган З.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар