1

​Давлат рақами белгисини беркитишга уринган ҳайдовчини қандай жазо кутмоқда?

ЖАМИЯТ 11.05.2017, 10:57
Теглар: Авто, Жазо, Тошкент, Жиноят
​Давлат рақами белгисини беркитишга уринган ҳайдовчини қандай жазо кутмоқда?

Бугунги кунда пойтахтимиз чорраҳаларида видео кузатув камералар ишга тушиши билан ҳайдовчилар томонидан давлат рақамлари белгиларини турли хил полиэтилен ашёларни ёпиштириш ёки турли кимёвий воситаларини суртиш ҳамда чипли қурилмалар воситасида яшириш ҳоллари кўп учрамоқда.

Бундай ҳолларда ҳайдовчиларга нисбатан қўлланиладигина жазо юзасидан “Тошкент” телеканали “Пойтахт вазият” кўрсатувида ИИВ ЙҲХББ инспектори Акмал Юнусов ойдинлик киритди.

Давлат рақами белгисини беркитишга урунишлар бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда 2015 йилда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилиб, маъмурий жазо чоралари кўзда тутилган. Бугунги кунда бу каби ўнлаб ҳолатлар аниқланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-бандига асосан бундай ҳолат аниқланган тақдирда фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1 дан 3 бараваригача миқдорда, юридик шахсларга 3 дан 5 бараваргача бўлган миқдорда жарима солинади. Шунингдек беркитишда фойдаланилган ашёлар мусодара этилади. Бундан ташқари давлат рақами белгисини асли ҳолига келтириб бўлмас даражада зарар етказган ҳайдовчидан давлат рақами белгиси мусодара қилиниб, йўқ қилинади. Табиийки, бунда ҳайдовчи ҳам жарима тўлайди ҳамда янгидан давлат рақами белгисини олади. Бу эса ҳаражатларни икки янада кўпайтиради.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1