Тошкент ва Самарқандда 15-16 май кунлари “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро илмий-маданий конгресси бўлиб ўтди.
Мазкур ҳодиса ҳақида “Россия 24” канали видеорепортаж тайёрлади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбирда шарқшунослик, археология, тарих, шарқ қўлёзмалари, нумизматика, тўқимачилик, кулолчилик соҳаларига ихтисослашган 120 дан ортиқ ҳорижий ва 100 дан ортиқ маҳаллий олим ва экспертлар иштирок этди.






