1

​“102” хизматига “Самарқанд Дарвоза”га портловчи модда ўрнатилганлиги ҳақида ҳабар келиб тушди

ЖАМИЯТ 17.05.2017, 10:43
Теглар: ​Ички ишлар
​“102” хизматига “Самарқанд Дарвоза”га портловчи модда ўрнатилганлиги ҳақида ҳабар келиб тушди

Жорий йилнинг 14 май куни “102” хизматига қўнғироқ қилиб, безорилик оқибатида Қоратош кўчасида жойлашган “Самарқанд Дарвоза” савдо мажмуасининг 3-қаватида икки номаълум ҳижоб ўранган аёллар томонидан мазкур савдо мажмуасига портловчи модда ўрнатилганлиги ҳақида ҳабар келиб тушди.

Шу куни соат 11:00 да Шайхонтоҳур туманида, 1998 йилда туғилган, Тошкент вилояти яшовчи фуқаронинг берган юқоридаги ҳабарига асосан, воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва туман масъул ходимлари, тергов-тезкор гуруҳлари ҳамда бошқа хизматлар чиқдилар.

Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида “Самарқанд Дарвоза” савдо мажмуасидаги фуқаролар ҳавфсиз жойга олиб чиқилиб, бино кўздан кечирилган. Савдо мажмуасида ҳеч қандай портловчи модда ва бошқа шубҳали нарсалар аниқланмаган.

Ўтказилган тезкор суриштирув давомида, фуқаро ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини чалғитиб, ёлғон ҳабар берганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Ички ишлар вазирлигида шахсий таркиб бўйича лавозим тайинловлари амалга оширилди

12.12.2021, 21:25

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим қатор тайинловлар амалга оширилди. Ўзбекистон ИИВ ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.Унга кўра, подполковник Утемуратов Азат...
1 500 доллар эвазига фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

20.09.2021, 12:16

Фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди.Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Маълум бўлишича, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро М.О....
Ички ишлар фаолиятига бағишланган «Офицер 55» сериали суратга олинмоқда

05.02.2021, 16:36

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида ички ишлар фаолиятига тааллуқли «Офицер 55» киносериали ишга туширилди. Сериал триллер, криминал жанрда бўлиб, унда Тошкент шаҳар...
Туризм соҳасида фаолият юритувчи ички ишлар органлари ходимларининг янги формаси намунаси синовдан ўтказилмоқда

10.10.2020, 20:22

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм салоҳиятини кенгайтириш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизнинг тарихи билан танишиб, унинг диққатга сазовор жойларини кўриш, инсонларимиз билан суҳбат қуриб, янги...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1