АсосийЖамият

​СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ: Шаҳрихонда кузатилган эпидемик вазият алоҳида назоратга олиниб, барқарорлаштирилди

Андижон вилояти Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмасига 2017 йил 15 май куни соат 14:30 дан бо...

'​СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ: Шаҳрихонда кузатилган эпидемик вазият алоҳида назоратга олиниб, барқарорлаштирилди'ning rasmi

Андижон вилояти Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмасига 2017 йил 15 май куни соат 14:30 дан бошлаб, 22:00 га қадар жами 186 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг турли бўлимларига кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Шифохоналарга мурожаат қилган жами беморларнинг 4 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда бўлганлигини инобатга олиб, улар туман тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва муолажалардан сўнг аҳволи яхшилангач, шу куннинг ўзидаёқ умумий бўлимга ўтказилган. Қолган беморларнинг аҳволи анча енгил, уларга умумий палаталарда тиббий ёрдам ташкил этилди. 2017 йилниннг 17 май соат 17:00 ҳолатига кўра, шифохонада 33 нафар бемор шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг аҳволи ҳам яхшиланмоқда.

Шифохона ва унинг бўлимлари зарур дори-дармонлар, инфузион эритмалар, бир маротаба ишлатиладиган шприц ва системалар билан етарли миқдорда таъминланган.

Беморлар билан ўтказилган суҳбат давомида барча беморлар ўз касалликларини 2017 йил 14 май куни Шаҳрихон туман маркази, Амир Темур кўчасида жойлашган “МАКС” кафесида фрезерли музқаймоқ истеъмол қилиш билан боғлаган.

Аниқланишича, Бултирбоев Жаҳонгирмирзо Жамолиддин ўғли якка тартибдаги тадбиркор сифатида 2015 йил 4 апрелида 0004238 рақами билан Андижон вилояти, Андижон тумани, ягона дарча марказидан рўйхатдан ўтказилган.

Аммо у ҳеч қандай тегишли рухсатномалар расмийлаштирмасдан, ўзи яшайдиган Андижон шаҳар, Фаробий МФЙ, Тешабой Мирзаев кўчасидаги 29-уйда ноқонуний равишда музқаймоқ учун қоришма тайёрлаш цехи ташкил этган. Музқаймоқ тайёрлаш жараёнида эса санитария талабларига риоя қилинмаган. Музқаймоқ қоришмаларини озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш мумкин бўлмаган пластмасса идишларда кафега олиб келиб, сотилишига йўл қўйилган.

Музқаймоқ қоришмаси вақтинчалик сақланадиган идишлар, 4 та фрезер ускуналарининг музқаймоқ солинадиган сиғимлари ҳамда фрезер ускунаси қисмларини ювиш ва зарарсизлантириш учун шароит яратилмаган, дезинфекция воситаларидан фойдаланилмаган.

Тадбиркорда юмшоқ музқаймоқ қоришмаси тайёрлашда хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган, музқаймоқ ишлаб чиқаришда эса ишлаб чиқарилган вақти ва яроқлилик муддатлари номаълум бўлган хомашёлардан фойдаланилган. Кафеда фаолият юритган 4 нафар ходим ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтмаган.

Юзага келган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганиш, беморларга ва маҳаллий мутахассисларга ўз вақтида ҳар жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш учун Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Республика бош давлат санитария врачи С.Сайдалиев, Вирусология илмий текшириш институти директори Э.Мусабаев, Эпидемиология, микробиология ва юқумлик касалликлар илмий текшириш институти директори А.Абдушукуров ва вазирликнинг бир гуруҳ етакчи мутахассислари Андижон вилояти Шаҳрихон туманига юборилган.

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида кузатилган эпидемик вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”'ning rasmi

Жамият Бугун 05:56

Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”

Тошкент — Урганч рейсидаги ҳолатга авиакомпания расмий изоҳ берди.

'Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

Жамият Бугун 05:03

Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

“Бу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик ва қут-барака олиб кирсин”

'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

Жамият 26.05.2026 16:44

Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

Жамият 26.05.2026 15:21

Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

Жамият 26.05.2026 13:12

Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.

'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

Жамият 26.05.2026 05:50

Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.