Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” мавзусида халқаро илмий-маданий конгресс оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлди.
Жумладан, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телеканали “Ахборот” дастурида ҳам халқаро конгресснинг биринчи кунидан репортаж эфирга узатилди.






