Лионель Месси ва “Барселона” клуби ўртасида янги келишув имзоланади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Келишув 2021 ёки 2022 йилга қадар узайтирилиши кутилмоқда. Аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси муддати 2018 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Маълум бўлишича, келишув катта эҳтимол билан “3+1” кўринишида имзоланади. Месси учун товон пули 250 дан 400 миллион еврога кўтарилади.