1

Бразилиялик олимлар ОИВ вакцинасини маймунларда синаб кўрмоқчи

САЛОМАТЛИК 14.08.2013, 22:53
Бразилиялик олимлар ОИВ вакцинасини маймунларда синаб кўрмоқчи
Бразилиядаги Сан-Паулу Тадқиқот жамғармасининг ходимлари ўзлари ишлаб чиққан ОИВ вакцинасини маймунларда синаб кўришни режалаштиришмоқда. 

Ушбу муҳим воқеа шу йил юз бериши мумкин. Олимлар вакцина ҳозирги ишлов босқичида организмни вирусдан тўлиқ халос қилолмаслигини, аммо инсондан-инсонга ўтишининг олдини олиши мумкинлигини, бу ҳам касалликнинг терминал фазасидан қочишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашяпти. 

Бу ҳақда “АиФ” хабар қилади. Вакцина клиник тадқиқотлардан муваффақиятли ўтган тақдирдагина одамларда синаб кўрилади. HIVBr18 номини олган ушбу препарат устида бразилияликлар 2001 йилдан буён иш олиб бормоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1