12.11.2013 09:53
Хави ғалабалар сони бўйича Раулнинг рекордини ортда қолдирди
Гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинида “Барселона” ўз майдонида Италиянинг “Милан” жамоасини 3:1 ҳисоб билан мағлуб этди. Ушбу ғалаба Хави учун саксонинчи ғалабага айланди. Олдинги рекорд “Реал” клубининг собиқ ҳужумчиси Раулга тегишли эди, у турнир ўйинларида 79 марта ғалабани нишонлаган.
Хави 1998 йилдан буён “Барселона” таркибида ўйнайди ва клуб учун ўйналган матчлари бўйича рекордчи ҳисобланади. Футболчи “Барса” таркибида жами уч марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган /2006, 2009, 2011/.