Ўзбекистон чемпиони номи маълум бўлди

СПОРТ 12.11.2013, 09:55
Ўзбекистон чемпиони номи маълум бўлди
озиргина Ўзбекистон миллий чемпионати - Олий лига-2013 мусобақасининг сўнгги 26-тур учрашувлари ниҳоясига етди. Чемпион номи сўнги тургача аниқланмагани миллий чемпионатимизда тенг кураша оладиган жамоалар пайдо бўлганидан даракдир.
Сўнгги турга келиб “Бунёдкор”, “Насаф” ҳамда “Локомотив” клублари чемпионлик учун кураш олиб боришди.
“Бунёдкор”  меҳмонда “Суғдиёна” устидан 0:2 ҳисобда ғалаба қозониб, чемпионликка эришди.
“Насаф” эса чемпионатимизнинг кучайиб бораётган жамоаларидан бири “Олмалиқ” клуби меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобида дурангга эришишди ва 3-поғонада қолди.
“Локомотив” клуби “Бухоро” меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобда ғалаба қозонишди ва 2-ўрин хамда Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишди.  
Тошкентнинг яна бир жамоаси “Пахтакор” Наманганда “Навбаҳор” клубини  билан  2:2 ҳисоби қайд этди ва  4-ўрин билан кифояланди.
Эслатиб ўтамиз, Пахтакор Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида ҳар йили иштирок этган ягона жамоа эди, аммо бу йилги натижага кўра жамоа кейинги йил ОЧЛда иштирок этмайди.
Олий лигани эса “Шўртан” ҳамда “Гулистон” клублари тарк этишади.
Барча учрашувлар натижаси билан танишинг:
Динамо 2:0 Нефтчи
 Бухоро 0:1 Локомотив
Гулистон  2:3 Қизилқум
Шўртан 3:3 Металлург
Сўғдиёна 0:2 Бунёдкор
Навбаҳор 2:2 Пахтакор
Олмалиқ  2:2 Насаф 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1