20.11.2013 18:49
ЖЧ-2014. Мундиалга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди
Греция терма жамоаси сафарда Руминия билан дуранг ўйнади ва ўз уйидаги 3:1 ҳисобидаги ғалаба туфайли Бразилияга йўлланмани қўлга киритди. Хорватия эса ўз уйида Исландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Драматик кўринишдаги учрашувлар Франция-Украина ва Швеция-Португалия учрашувларида рўй берди. Французлар сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганларига қарамай, ўз уйларида Украинага мутлақо имконият қолдирмадилар ва 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.
Швеция-Португалия учрашуви эса том маънода Криштиану Роналду ва Златан Иброҳимовичларнинг қарама қаршилигига айланиб кетди. Бу курашда эса португалиялик юлдуз ғолиб чиқди. Златаннинг дубли Роналдунинг хет триги олдида ожиз бўлиб қолди ва Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўл олди.