1

ОЛИМЛАР ЭЛЕКТР ЎТКАЗУВЧИ МАТО ЯРАТИШДИ

HI-TECH 09.09.2017, 09:47
ОЛИМЛАР ЭЛЕКТР ЎТКАЗУВЧИ МАТО ЯРАТИШДИ

Электрни асосан суюқликлар, темир ва симлар ўтказади. Аммо Массачусетс университети­ олимлари электр ўтказувчи мато яратишга муяссар бўлишди...

У оддий матодан фарқ қилмайди лекин электр ўтказиш қуввати худди сим ва темирникидек тез ва кучли. Олимлар бу ихтирога тинимсиз изланишлар натижасида эришишди. У жуда енгил ва хавфсиздир. Уни турли шаклларда бемалол эгиш ва турли юқори кучланишли электр токлари тизимида фойдаланиш мумкин. Ихтиро ёрдамида смартфон ва бошқа турдаги алоқа воситаларини зарядлаш мақсадларида бемалол фойдаланиш имконияти бор. Ток ўтказувчи мато ҳар қандай юқори кучланишли электр токини кўтара олади, шу сабабли ундан кўплаб соҳаларда унумли фойдаланса бўлади.

Ихтирочиларнинг таъкидлашларича, мазкур мато яқин кунларда ўз харидорларига эга бўлади. Чунки унинг нархи жуда ҳамёнбоп бўлиб, уни сотиб олиш ва ундан фойдаланишда ҳеч қандай муаммолар юзага келмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1