1

Магнус Карлсен шахмат бўйича 16-жаҳон чемпиони

СПОРТ 25.11.2013, 16:56
Магнус Карлсен шахмат бўйича 16-жаҳон чемпиони
У  Вишванатан Анандни мағлуб қилди.  

Норвегиялик Магнус Карлсен шахмат бўйича 16-жаҳон чемпиони бўлди. 

У ҳиндистонлик чемпион Вишванатан Ананд билан кечган шахмат тожи учун ўйинда муддатидан олдин ғолиб чиқди. Ўнинчи партия дуранг билан якунланди ва Карлсен 6,5:3,5 ҳисоб билан ғалаба қозонди. Ўнинчи партиянинг  тўғридан-тўғри трансляцияси “YouTube” сервисида намойиш этилди.  

Қайд этиб ўтамиз, Ананд 2007 йили россиялик Владимир Крамникни мағлуб этган ҳолда жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. Ҳиндистонлик шахматчи ўз унвонини икки бор ҳимоя қилди – 2010 йилда болгар Веселин Топалов билан ва 2012 йилда исроиллик Борис Гельфанд билан кечган ўйинларда.    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1