1

Автоишқибозларни хурсанд қилиши мумкин бўлган автомебеллар

ДУНЁ 02.12.2013, 17:18
Автоишқибозларни хурсанд қилиши мумкин бўлган автомебеллар
Автоишқибозлар ўзқалдирғочлари билан суткалаб ажралмасликка тайёр одамлар тоифасига киради. Эътиборингизга ўзингизни гараждаги каби ҳис қилишга ёрдам берувчи оригинал
мебеллар обзорини тақдим этамиз.
Эски “Mercedes 8 Coupe”дан таёрланган каравот
Унда капот остидаги чироқлар, фаралар, “поворотник”лар сақлаб қолинган. Шунингдек, стол устида турувчи лампалар, юмшоқ суянчиқ ва кўплаб ёқимли жиҳозлар ўрнатилган.


 
“Мазда”дан тайёрланган машина-бар
Машина-бар “CraftLine GmbH” студияси томонидан “Mazda RX-8” машинасидан тайёрланган. Бу эски автони эҳтиёт қисмларга ажратиб сотиш ўрнига, ундан  қандай фойдаланишга ажойиб мисол бўла олади.


 
Қаҳва столи
Машинанинг нафақат ташқи кўриниши таассурот қолдириши мумкин. Айрим дизайнерлар мебель предметини яратиш учун қўлланган мотор ёки бошқа эҳтиёт қисмларга ҳам эътибор қаратади. Бу V8 қаҳва столи. Шиша стол орқали асоснинг барча деталларини томоша қилиш мумкин.


 
М8 офис столи
Уй офиси катта аниқликда автомобиль дизайнини такрорловчи M6 динамик столидан фақат ютади, холос. Стол сифатли материаллардан тайёрланган бўлиб, унга ҳар қандай рангни танлаш мумкин.


 
Авто эҳтиёт қисмларидан тайёрланган диван ва кичкина стол
Эски автомобилдан диван, кичкина стол ва тасаввурингиз етадиган барча нарсаларни тайёрлаган ҳолда, севимли машинангизга иккинчи ҳаётни бахш этишингиз мумкин.


 
“BMW”дан тайёрланган стол
“BMW” столи автомобилнинг олд қисми кўринишида яратилган. Капот текис ишчи юзага айлантирилган, иккита пўлат труба эса столга қўшимча турғунлик бериш учун қўлланилган. Столни ғилдираклар ушлаб турибди. Стул ўрнига машина ўриндиғидан фойдаланиш мумкин.


 
“Fiat 500”дан тайёрланган диван
Ушбу ёқимтой диван “Fiat 500” автомобилидан тайёрланган. Унинг дизайни ичидаги жиҳозларини осонлик билан ўзгартириш имконини берди. Барча модификацияларнинг вазифаси автомобилнинг характерини сақлаб қолган ҳолда қулай ва функционал диванни
яратишдан иборат эди.


 
Форд Мустанг автомобилидан тайёрланган бильярд столи
Агар гаражингизда “Ford Mustang” (1965) турган бўлса-ю, уни металлоломга топширишни истамасангиз, унда машинани катта бильярд столига айлантириш мумкин.


 
HarleyDavidson”дан тайёрланган кресло
Ушбу кресло “First Impressions” студияси томонидан “Harley Davidson”дан тайёрланган. Унда олд ва орқа фаралар, ён кўзгу кўзда тутилган. Аммо энг қизиғи – бу оёқларингиз остидан таглама олиниши билан динамиклардан чиқадиган машина товушидир. 


 
“Фиата 500”дан тайёрланган стол
“Fiat 500” ‒ ғаройиб автомобиль, дизайнерлар уни турли трансформациялар учун фаол қўллаб туради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1