1

Чой ҳомиладор ва эмизувчи аёллар учун хавфли бўлиши мумкин

САЛОМАТЛИК 04.12.2013, 12:06
Чой ҳомиладор ва эмизувчи аёллар учун хавфли бўлиши мумкин
Чойни фойдали ичимлик деб ҳисоблаш қабул қилинган.

Бироқ бу борада Альберта университети олимлари олиб борган сўнгги тадқиқотлар чойнинг кўпгина турларида қўрғошиннинг хавфли миқдори борлигини кўрсатди, бу ҳомиладор ва эмизувчи аёлларга зарар етказиши мумкин, деб ёзади “The National Post”.

Ушбу оғир металлнинг ҳатто энг кам миқдори ҳам ривожланаётган боланинг асаб тизими учун хавфли ҳисобланади. Маълум бўлишича, энг хавфли чой Хитойда етиштирилар экан. Бунга чой ўсимлиги қўрғошин моддасини фабрикалардан чиқадиган турли чиқиндилар билан бирга ўзига тортиб олиши сабаб бўлиши мумкин. Ҳиндистон ёки Шри-Ланкада етиштирилган чойни эса дадиллик билан ичса бўлади. 

Олимлар 30 таоммабоп чой турларини тадқиқ қилиб чиқди. 3 дақиқа давомида дамланиб турган намуналарнинг 73%да ва 15 дақиқа дамланиб турган намуналарнинг 83%да ушбу металл миқдори 5 микрограммдан ошгани аниқланди. Бу меъёр доирасида бўлса ҳам, агар аёл кунига 3-4 пиёла чой ичса, таҳдид ошиши шубҳасиз эканлиги қайд этилади.

Маълумки, организмда қўрғошин моддасининг тўпланиши кома ва, ҳатто, ўлимга ҳам олиб келади. У IQ пасайишига  сабабчи бўлади. Бўлғуси оналарнинг қонида кўп миқдорда йиғилганида эса гипертонияга, янги туғилган чақалоқ вазни камлигига, неврологик муаммолар ва ҳомиладорликнинг тўсатдан узилишига олиб келиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1