Оммавий ахборот воситаларининг Конго Демократик Республикаси Мудофаа вазирлиги хабарига асосланган маълумотларига кўра, 2017 йил 30 сентябрь куни Киншаса шаҳрида Ан-12 ҳарбий транспорт самолёти ҳалокатга учраши оқибатида Россия, Украина ва Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди.
Улар Конго Демократик Республикасида хусусий шартнома асосида ишлаган.
Конго Демократик Республикасида Ўзбекистон фуқароси вафот этганини тасдиқлаш мақсадида Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги Элчихонаси Конго Демократик Республикаси Элчихонаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.