Барак Обаманинг амакисини АҚШдан депортация қилишларига оз қолди

ДУНЁ 05.12.2013, 10:57
Барак Обаманинг амакисини АҚШдан депортация қилишларига оз қолди
Америка президенти Барак Обаманинг амакиси – Оньягу Обамани АҚШдан депортация қилишларига сал қолди.

Бостон суди,1972 йилгача АҚШда яшаган муҳожирларга муаммоларсиз яшаш ҳуқуқини олиш имконини берувчи қонунга тузатишдан фойдаланган ҳолда, унга мамлакатда легал асосда қолишга рухсат берди.  

Адвокатлар Оньягу бир неча ўн йиллар мобайнида АҚШда ишлаётганини, унинг иш берувчиси эса у учун тўланадиган солиқларни ўз вақтида тўлаётганини исботлади.

Қайд этиб ўтамиз, Оньягу Обама – Барак Обама отасининг ўгай укаси, шу боис ҳозирча яқин
қариндошлик ҳақида сўз бормаяпти. У Кениядан 1969 йилда эмиграция қилган ва ўшандан буён АҚШ ҳудудини тарк этмаган. Президентнинг қариндоши 2011 йилда, маст ҳолатда ўз автомобилида полиция машинасига бориб урилганидан кейин машҳур бўлиб кетди.

Президентнинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон ўз амакиси билан учрашмаган, бироқ Оньягунинг ўзи бу сўзларни рад этади. Унинг айтишича, 80-йиллар охирларида, Барак ҳали Гарвард университетида ўқиётган пайтда, унинг квартирасида бир неча ҳафта яшаган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1