my5

Энди “Mercedes-Benz” автомобилларини интернет орқали сотиб олиш мумкин

ДУНЁ 05.12.2013, 16:41
2460
Энди “Mercedes-Benz” автомобилларини интернет орқали сотиб олиш мумкин
Германияда “Daimler AG” концерни ўзининг  “Mercedes-Benz” автомобилларини интернет-дўкон орқали сотишни бошлади.

Шундай дўконлардан иккинчиси 2014 йил бошида Варшавада очилади.
Харидорлар интернетда А синфидаги машиналарнинг учта комплектациясини, В синфига мансуб хэтчбэк ва “универсал” кузовга эга CLS ва CLA седанини танлаши мумкин. Харид пакети шартнома, суғурта ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олади. Мижозларга баъзи қўшимча имкониятлар ҳам таклиф этилади.

Концерндагиларнинг сўзларига кўра, интернет-дўконларнинг очилиши дилерлар учун ноқулайлик туғдирмайди, балки ёшроқ истеъмолчиларни жалб этиш имконини беради.
Қайд этиб ўтамиз, бу йил “Mercedes-Benz” ўзининг сотувлар бўйича рекордидан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Сотувларнинг ўсиш ҳажми 16%ни ташкил этди, жами қарийб 143 мингта
автомобиль сотилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37