1

Билл Клинтон президентлар яширинча тингланганини тан олди

ДУНЁ 05.12.2013, 17:49
Билл Клинтон президентлар яширинча тингланганини тан олди
АҚШнинг собиқ раҳбари Билл Клинтон хорижий давлатлар раҳбарларини кузатиш бўйича аниқ қоидаларни жорий этишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, у президент бўлгандаврда ҳам “яширинча тинглаш” ишлари олиб борилган, бироқ ҳозир махсус хизматда бунда ишлар учун имкониятлар кўпроқ. "АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги хорижий давлатлар раҳбарларини яширинча кузатгани ҳақидаги маълумотнинг ошкор бўлиши махсус хизматлар фаолиятидаги усулларни ўзгартириш заруратидан далолат бермоқда. Ўйлашимча, жаҳон етакчиларининг суҳбатларини яширинча тинглашнинг аниқ қоидалари ўрнатилиши керак”, - дейди собиқ АҚШ президенти.

Клинтоннинг сўзларига кўра, у президент бўлган пайтда хорижий давлатлар раҳбарияти ҳақида айғоқчилик маълумотларини тўплашнинг бундай шаклига эҳтиёткорлик билан ёндашган. “Бу сўз ким ҳақида боришига боғлиқ эди. Агар биз бу одамлар Қўшма Штатларга қарши душманона ҳаракатларга алоқадар деб ҳисобласак, унда Америка махсус хизмати бу билан шуғуллана олган. Бироқ, у пайтда биз ҳозиргидай миқёсда айғоқчилик қилиш имконига эга бўлмаганимизга ишончим комил”, - дея иқтибос келтиради унинг сўзларидан “Интерфакс”.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Америка махсус хизмати томонидан Европа мамлакатлари фуқаролари ва етакчи сиёсатчиларининг телефон қўнғироқлари яширинча тингланиши атрофидаги можаро Эдвард Сноуден томонидан берилган янги маълумотлар фонида янги куч билан авж олди. Унга кўра, АҚШ махсус хизмати оддий фуқаролардан ташқари, камида 35 та давлат раҳбарининг телефон қўнғироқларини ҳам яширинча тинглаган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1