1

Ерда чучук сувнинг янги захиралари топилди

ДУНЁ 07.12.2013, 11:34
Ерда чучук сувнинг янги захиралари топилди
Австралиянинг Флиндерс университети олимлари оламшумул кашфиёт ҳақида эълон қилди.

Улар океан тубида сувнинг улкан захираларини топишга муваффақ бўлди, уларнинг ҳажми сайёрадаги барча чучук сувли кўллардаги сув ҳажмидан беш баравар кўп.
Ушбу кашфиёт авлодларимиз учун муҳим ҳаётий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Тадқиқотчи Винсент Пост Австралия, Хитой, Шимолий Америка ва Жанубий Африка қирғоқларидаги чучук сув захираларини 500 минг километр кубга баҳоламоқда. Олимнинг қайд этишича, бу ўтган юз йилликда ер ости резервуарларидан чиқариб олинган сув миқдоридан 100 марта кўп.

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда Ер аҳолисининг 40 фоизи фавқулодда чучук сув етишмовчилиги шароитида яшамоқда. Ҳозир олимлар томонидан кашф этилган захиралар ушбу муаммони ҳал этиши мумкин. Тўғри, тадқиқотчилар бунинг учун қимматга тушадиган ва мураккаб сув остида бурғулаш ишлари талаб этилишини айтмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1