1

Инглиз бандаргоҳига “келгинди” сузиб келди (ВИДЕО)

ДУНЁ 07.12.2013, 16:20
Инглиз бандаргоҳига “келгинди” сузиб келди (ВИДЕО)
Бристоль (Англия) бандаргоҳида маҳаллий аҳоли ғалати жонзотнинг пайдо бўлишини кузатди.

Сув сатҳи остида пайпаслагичли объект ўзидан нур чиқарабошлади. Ташқи томондан у кальмарни эслатарди. “YouTube”да пайдо бўлган видео НУЖ ишқибозларини ва ҳатто бундан узоқ бўлган одамларни ҳам қизиқтириб қўйди.  

Гувоҳларнинг сўзларига кўра “келгинди” 30 сония давомида кўриниб турган ва ўзидан турли
рангдаги нурларни чиқарган, кейин эса кескин йўқолган.
Тушунарсиз жонзот акс этган кадрларни кўрган экспертлар буни қандай изоҳлашни билмаяпи. Уларнинг тахминларига кўра, бу адашиб қолган сальпа ёки медуза. Бошқа мутахассислар эса
“ўзга сайёралик” тирик бўлганига ҳам ишончи комил эмас.
“Twitter” фойдаланувчиларидан бири уни “Санта-Клауснинг сув ости чанаси” деб тахмин
қилса, бошқа бир блоггер жонзот маҳаллий ҳайвонот боғидан қочган бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда.

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/l6-yYqsCDhA" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1