1

“Saab” ва “Boeing” компаниялари ҳарбий самолёт яратмоқчи

ДУНЁ 07.12.2013, 17:00
“Saab” ва “Boeing” компаниялари ҳарбий самолёт яратмоқчи
Американинг “Boeing” корпорацияси ва Швециянинг “Saab” жамоаси янги ўқув-машқ самолёти устида ишлаш ва уни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

2020 йилга келиб, ушбу аппаратлар Американинг  Т-38 "Тэлон" ҳарбий самолётларининг ўрнини босиши режалаштирилган.

“Saab” концернинингбош директори ва раиси Хокан Бускенинг сўзларига кўра, яқин йиллар ичида компания Т-Х самолётини яратишга инвестиция йўналтириш ниятида. Унинг айтишича, ушбу ҳамкорлик корпорацияни стратегик ривожлантиришнинг муҳим қисми ҳисобланади.
2020 йилдан бошлаб Т-Х дастури бўйича АҚШ ҲҲКга Т-38 "Тэлон" самолётларининг ўрнини босадиган 350 та ўқув машинаси керак бўлади. Бу F-35 "Лайтнинг-2" ва F-22 "Рэптор" каби бешинчи авлод самолётлари учун учувчилар тайёрлаш зарурати билан боғлиқ, дея хабар беради “РИА Новости”.

Бундан олдин АҚШҲҲК олтинчи авлод қирувчиларини жанговор лазерлар билан жиҳозлашни режалаштираётгани маълум қилинган эди. Америка ҳарбийлари улар ёрдамида
душманнинг ҳаво ва ер усти нишонларини йўқ қилиш ниятида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1