1

Жанубий Кореяда дунёдаги энг катта танкер сувга туширилди (ФОТО)

ДУНЁ 09.12.2013, 11:46
Жанубий Кореяда дунёдаги энг катта танкер сувга туширилди (ФОТО)
Жанубий Кореяда дунёдаги энг катта кеманинг корпуси сувга туширилди. Унинг узунлиги 488 метрни ташкил этиб, Нью-Йоркдаги Эмпайр-Стейт биносининг баландлигидан ҳам ошади.
Кеманинг сув сиғими эса 600 минг тоннадан юқори, бу энг йирик кеманинг худди шу кўрсаткичидан олти баравар кўп.  Қайд этиб ўтамиз, "Prelude" лойиҳаси “Shell” нефть корпорациясига тегишли бўлиб, у табиий газ конларига ишлов беришда қатнашиш учун мўлжалланган, дея хабар беради ВВС.



"Prelude" платформаси 25 йил давомида Австралиянинг шимоли-ғарбий соҳилларида ишлатилади. Ушбу ҳудудда циклонлар мавсуми ноябрдан апрель ойигача давом этади, кема эса бу кенгликлардаги ана шу об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган.
"Prelude" денгизда сузувчи кема эмас, чунки унинг ўз двигатель қурилмаси йўқ. Платформа
фойдаланиш жойига буксир ёрдамида етказилади.



“Shell” корпорацияси ушбу платформа орқали Гонконгдай келадиган шаҳарнинг энергия
эҳтиёжларини қондирадиган ҳажмда табиий газ захираларини қазиб чиқарилишини айтмоқда.
Ҳозирча “Shell” кеманинг қийматини ошкор этмаяпти, бироқ экспертларнинг фикрича, уни қуриш ишлари 10,8-12,6 млрд.долларга тушади. Бу борадаги ишлар 2016 йил сентябрига қадар якунланиши режалаштирилган.
Кема хўжайинлари ҳозирнинг ўзидаёқ ундан ҳам каттароқ сузувчи платформани қуриш ишлари бошланганини эълон қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1