1

Британияда ашаддий геймерлар учун консервалар чиқарилди

ДУНЁ 09.12.2013, 15:20
Британияда ашаддий геймерлар учун консервалар чиқарилди
Оммавий видео ўйинлар савдосига ихтисослашган Британиядаги дўконлар тармоғи геймерлар учун совға тайёрлади.

Улар Рождество байрамига ғаройиб консерваларни чиқарди. Энди барчабайрам таомларини битта банкадан татиб кўриш мумкин. Улар банкага бир нечта қатлам кўринишидаги кичкина порциялар шаклида жойлаштирилган.

Байрам консерваларининг таркибида омлет, пирожки, гўштли қайла, картошкали курка гўшти, сарёғли қайла, қоқ нон ва сут, қиймали брюссель карами, клюквали қайла, пастернакли сабзи ва, албатта, хушбўй пудинг бор.

Ушбу ноёб таомнинг муаллифи – талаба Крис Годфри. У банкадаги таомлар уларни эрталабдан кечгача, яъни кун давомида тановул қилиш имконини берадиган тартибда жойлашишини эътиборга олган. Криснинг сўзларига кўра, унинг ихтироси компьютер ўйинлари ишқибозлари учун асқотади. Энди улар байрам кунларида ўзларининг севимли ишларидан узилмаган ҳолда овқатланиши мумкин, бунинг устига улар энди идиш ювиш ва плита олдида туриш каби ишлардан ҳам халос бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1