АсосийБу кизик

Сунъий интеллектдан фойдаланишда БАА ва Сингапур дунёда етакчига айланди

"Microsoft" таҳлилларига кўра, 2026 йил биринчи чорагида АҚШ энг юқори 20 таликка ҳам кира олмаган.

'Сунъий интеллектдан фойдаланишда БАА ва Сингапур дунёда етакчига айланди'ning rasmi

"Microsoft" таҳлилларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида Бирлашган Араб Амирликлари ва Сингапур сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича дунёда етакчи давлатларга айланган.

Тадқиқотда ойига камида 90 дақиқа SI воситаларидан фойдаланадиган меҳнатга лаёқатли аҳоли улуши ҳисобга олинган. Ҳозирда дунё бўйича катта ёшли аҳолининг 17,8 фоизи сунъий интеллектдан мунтазам фойдаланади.

Рейтингда БAA 70 фоиздан юқори кўрсаткич билан катта фарқда биринчи ўринни эгаллаган. Сингапур эса 63 фоиз билан иккинчи бўлган. Шу билан бирга, сунъий интеллект соҳасидаги энг йирик компаниялар ватани ҳисобланган АҚШ фойдаланиш даражаси бўйича ҳатто энг юқори 20 таликка ҳам кира олмаган.

Таҳлилчиларга кўра, бунга асосий сабаблардан бири — мамлакатлар иқтисодиёти ва ишчи кучи ҳажмидаги фарқдир. Кичик ва марказлашган тизимга эга давлатларда SI технологияларини жорий қилиш анча тез кечади. Йирик иқтисодиётларда эса бу жараён мураккаброқ ҳисобланади.

Европа давлатлари ҳам сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича юқори кўрсаткичларни намоён қилмоқда. Жумладан, Норвегия, Ирландия, Франция, Испания ва Нидерландияда SI’дан фойдаланиш даражаси 40 фоиздан ошган.

Осиёда эса энг тез ўсиш Жанубий Кореяда кузатилган — мамлакатда SI’дан фойдаланиш 43,2 фоизга ошган. Шунингдек, Таиланд, Япония ва Мўғулистонда ҳам юқори ўсиш суръатлари қайд этилган.

Хитойда ҳозирча сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси 16 фоиз атрофида бўлса-да, аҳоли сони катталиги сабаб ҳатто кичик ўсиш ҳам юз миллионлаб янги фойдаланувчиларни англатиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дам олиш куни об-ҳаво кандай бўлади?'ning rasmi

    Бу кизик Бугун 02:56

    Дам олиш куни об-ҳаво кандай бўлади?

    "Ўзгидромет" маълумотига кўра, ёмғир ёғиши мумкин.

    'Лионел Месси миллиардерга айланди'ning rasmi

    Бу кизик 23.05.2026 08:12

    Лионел Месси миллиардерга айланди

    Месси бойлиги 1 миллиард долларга етган футболчилардан бирига айланди.

    '2,2 млн ўзбекистонлик туризм мақсадида хорижга чиққан'ning rasmi

    Бу кизик 23.05.2026 05:02

    2,2 млн ўзбекистонлик туризм мақсадида хорижга чиққан

    Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,7 минг кишига кўп.

    'Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

    Бу кизик 23.05.2026 02:57

    Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

    Бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

    'Доллар яна 12 минг сўмдан тушди'ning rasmi

    Бу кизик 22.05.2026 12:12

    Доллар яна 12 минг сўмдан тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Бу кизик 20.05.2026 11:41

    Доллар курси яна ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.