13.02.2014 10:51
4122
Жоҳар Царнаевни шу йилнинг ноябр ойида суд қилашади
Царнаевнинг адвокатлари судни 2015 йилнинг сентябр ойида бошланиши сўраган. Улар кўрсатилган далиллар билан танишиб чиқишга улгурмаганикларини айтишмоқда.
Жоҳар Царнаев акаси Тамерлан билан 2013 йилнинг апрел ойида Бостондаги Марафон вақтида бўлган террорчиликни амалга оширганликда айбланмоқда. Террорчилик оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 250 дан ортиғи эса жароҳатланган. Шунингдек, улар полициячининг ўлимида ҳам айбланишмоқда.
Тамерлан Царнаев отишма вақтида ўлдирилган, Жоҳар Царнаев эса қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 31 январ куни АҚШ прократураси суддан Жоҳар Царнаевга ўлим жазосига ҳукм қилинишини талаб қилган.