1

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом қайта кўриб чиқилди

ЖАМИЯТ 26.02.2014, 10:00
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом қайта кўриб чиқилди
<p><strong>25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. </strong>   Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар беради.  Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 ноябрда қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди. Унда судьялар лавозимларига номзодларни танлаш, тайёрлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари тизимини тубдан яхшилаш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини бундан буён ҳам таъминлаш, судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятининг ташкил этилишини такомиллаштириш чора-тадбирлари назарда тутилган.   Муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Қонунчилик палатаси ушбу қонунни қабул қилди. Қонун маъқуллаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилади.   Сўнгра депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси этиб ўзгартирилиши муносабати билан ишлаб чиқилди. Айрим ҳуқуқий нормаларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида “Радиочастота спектри тўғрисида”ги, “Алоқа тўғрисида”ги қонунларга, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Ҳаво кодексига тузатишлар киритилмоқда.   Ҳар томонлама моддама-модда муҳокама чоғида депутатлар қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва фикр-мулоҳазаларни билдирдилар. Масъул қўмитага қонун лойиҳасини кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш чоғида депутатлар фикрларини инобатга олиш топширилди.   Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз ваколат доирасига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.    </p>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1