1

Юртимизда хандон пистанинг ўттиздан ортиқ тур ва нави яратилди

ЖАМИЯТ 27.02.2014, 12:15
Юртимизда хандон пистанинг ўттиздан ортиқ тур ва нави яратилди
Пойтахтимизда Тошкент вилоятининг лалмикор ерларидан унумли фойдаланиш бўйича янги иқтисодий фойдали ечимлар мавзусида семинар бўлиб ўтди.
 
Тадбир Глобал экологик фонднинг Ўзбекистондаги кичик грантлар дастури томонидан БМТ Тараққиёт дастури, Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди, дея [url=http://uza.uz/oz/]хабар беради ЎзА.
 
Мамлакатимизда хандон пистанинг маҳсулдорлиги юқори “Саройқўрғон олмоси”, “Шарқ юлдузи”, “Олмос” каби ўттиздан ортиқ тур ва нави яратилди. Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Сурхондарё вилоятларининг тоғли ҳудудларидаги иқлим шароити хандон пистанинг ривожланиши, яхши ҳосил бериши учун қулайдир. “Урожайная”,  “Зорка”, “Альбина” каби навлар барча жойда яхши ҳосил беради. Айни чоғда Самарқанд вилоятидаги Саройқўрғон сув омбори атрофида, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ана шундай навлар маданий ҳолда ўстирилмоқда.
 
Глобал экологик фонднинг кичик грантлар дастури 2009 йилдан буён Ўзбекистонда пистазорлар яратиш бўйича технологияларни янада оммалаштириш ва тажриба алмашиш билан боғлиқ лойиҳани амалга оширмоқда. Адир ва тоғолди ҳудудларида жойлашган ерлар барча ҳудудларда, жумладан, Тошкент вилоятида ҳам мавжуд. Ҳозир бу ерлардан буғдой ва мойли  экинлар етиштириш ёки яйлов сифатида фойдаланилмоқда. Бунда унумдорлик намгарчиликка боғлиқ бўлиб, камдан-кам ҳолларда гектаридан 8-10 центнер ҳосил олинади. Лалми ерлардан унумли фойдаланишнинг самарали муқобил усулларини яратиш талаб этилмоқда. Таҳлилларга кўра, хандон писта лалми майдонларда етиштириладиган бошқа экинларга қараганда бир неча баробар кўп фойда келтирар экан.
 
Тадбирда писта дарахти тоғ ёнбағирларини емирилишдан сақлаши, бошқа ўсимликлар ўса олмайдиган сувсиз жойларда ҳам мева бериши, баргидан илдизига қадар инсон саломатлиги учун фойдали эканлиги борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1