1

БУГУН ХАЛҚАРО МЕДИА-ФОРУМ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАЙДИ! ЛОЙИҲА ҲАР ГАЛ ЎЗ ГЕОГРАФИЯСИНИ КЕНГАЙТИРИБ БОРЯПТИ

МАДАНИЯТ 27.11.2017, 11:42
БУГУН ХАЛҚАРО МЕДИА-ФОРУМ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАЙДИ! ЛОЙИҲА ҲАР ГАЛ ЎЗ ГЕОГРАФИЯСИНИ КЕНГАЙТИРИБ БОРЯПТИ

Эртадан бошлаб, икки давомида, яна ҳам аниқроғи 28-29 ноябрь кунлари Тошкентда “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форуми бўлиб ўтади. Мазкур халқаро доирада ўтаётган форумда дунё илм-фан жамоатчилигининг етакчи вакиллари, музей, кутубхона, илмий институт ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллий олимлар ҳамда экспертлар иштирок этишади. Қуйида юртимизга ташриф буюрадиган меҳмонларнинг мазкур лойиҳа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашамиз...

Лаптев Сергей Валерианович, Михо музейининг махсус илмий ходими (Япония): — Тошкентда бу йил иккинчи бор дунёдаги музей коллекцияларидан жамланган Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш ва нашр этиш бўйича халқаро медиа-форум ўтказилмоқда. Лойиҳа ҳар гал ўз географиясини кенгайтириб, илмий ва кенг жамоатчиликка Ўзбекистон билан боғлиқ барча янги ҳудудларни, шу жумладан мен вакиллик қилаётган Япония билан ҳам таништиради. Форум қатнашчилари ва меҳмонлари, шу жумладан, лойиҳа ташаббускорларига Ўзбекистон маданияти хазинасини ва Буюк Ипак йўлидаги ролини ўрганишда чин қалбдан янги ютуқлар, марралар, омадлар тилаб қоламан.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1