ЎзПФЛ 2014 йилги мавсум чемпиони учун пул мукофотини 5 баробарга оширди

СПОРТ 13.03.2014, 16:33
ЎзПФЛ 2014 йилги мавсум чемпиони учун пул мукофотини 5 баробарга оширди

 ЎзПФЛ раҳбарияти Олий Лига-2014 совриндорлари, Ўзбекистон Кубоги-2014 соҳиби, шунингдек, Ўзбекистон Биринчилиги-2014 ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда. 

Қарорга кўра, 2014 йилги Ўзбекистон чемпиони 500 миллион сўм мукофот пули эгасига айланади. Вице-чемпионга 300 миллион, учинчи ўрин соҳибига эса 200 миллион сўм топширилади.

2014 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳслари ғолибига 200 миллион сўм мукофот пули берилади. Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари якунига кўра, Олий Лига-2015 йўлланмасини қўлга киритган икки клуб эса 150 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.

Мавсум совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги тегишли тўлдиришлар 2014 йилги мусобақалар Регламентига киритилган.

Қайд этиш жоиз, ЎзПФЛ мавсумнинг энг кучли клубларини мукофотлаш амалиётини 2013 йили бошлаган эди. Хусусан, ўтган мавсум олтин дублни расмийлаштирган Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Ўзбекистон чемпиони сифатида 100 миллион, Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида 50 миллион сўмни қўлга киритган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+4.97° app.небольшой проливной дождь
Валюта курси
11295.23
USD 12.25
12423.62
EUR 144.35
161.33
RUB 0.41
1