1

БУГУН ТОШКЕНТДА “ХИТОЙ – ҚИРҒИЗИСТОН – ЎЗБЕКИСТОН” ТЕМИР ЙЎЛИ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 27.12.2017, 14:39
БУГУН ТОШКЕНТДА “ХИТОЙ – ҚИРҒИЗИСТОН – ЎЗБЕКИСТОН” ТЕМИР ЙЎЛИ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНАДИ

Бугун, 27 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Қирғизистон Республикаси делегацияларининг “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаси бўйича уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хитой делегациясига Ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитаси департаменти Бош директори ўринбосари Чжен Чипинг, Қирғизистон делегациясига Транспорт вазири Жамшитбек Калилов ва Ўзбекистон делегациясига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Акбар Шукуров бошчилик қилади.

2017 йил 25 декабрдан уч мамлакат вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан навбатдаги учрашув материаллари тайёрланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1