АсосийJinoyat

Куёвини ўлдириш учун одам ёлламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

'Куёвини ўлдириш учун одам ёлламоқчи бўлган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Самарқанд шаҳар Регистон меҳмонхонаси боғбони 1960 йилда туғилган Ё.Шокиров Тайлоқ туманида яшовчи куёви, С.Зоҳидовни ўлдириш учун одам ёллаб беришни сўраб, ҳамқишлоғига мурожаат қилган. Куёвининг ўлими учун у 300 доллар ваъда қилган.

Боғбоннинг ҳамқишлоғи бу ҳақда Оқдарё тумани ИИБга маълум қилган. Шундан сўнг, ИИБ томонидан махсус тадбир уюштирилган.

«9 февраль куни куёвнинг юз қисми қонга бўялган ҳолда мобил телефонга олинган сурати Даҳбед қўрғонидаги чойхонада боғбонга кўрсатилган. Шундан сўнг, боғбон 300 АҚШ долларини ёлланма қотилга берган вақти қўлга олинган», — дейилади ИИВ ахборотида.

    Бошқа янгиликлар