АсосийShou-biznes

Озодбек Назарбеков бугун 40 ёшни қарши олди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон республикаси халқ артисти Озодбек Назарбеков бугун 40 баҳорни қарши олди.

Хонанданинг расмий сайтида берилган маълумотларга кўра, 18 кун пойтахтимизнинг “Истиқлол” санъат саройида жонли ижрода концерт дастурини тақдим этган санъаткор, 20 майдан “Менинг бахтим” концерт дастури билан юртимиз вилоятлари бўйлаб гастроль сафарига отланади.

Ижодий сафар Самарқанд вилояти (20 май), Бухоро (21 май), Иштиҳон (24 май), Андижон (27 май), Наманган (28 май), Фарғона (30 май) вилоятлари бўйлаб 10 кун давом этади.

Шунингдек, Озодбек Назарбеков 14 июндан 2 июлга қадар Россия Федерацияси бўйлаб гастрол сафари уюштиради.

Ўз ўрнида бугунги сана муносабати билан биз ҳам санъаткорни муборакбод этиб, унга мухлислари номидан барча самимий тилакларни билдирамиз. 

    Бошқа янгиликлар