1

Рио Фердинанд «Манчестер Юнайтед»ни тарк этди

СПОРТ 13.05.2014, 10:51
Рио Фердинанд «Манчестер Юнайтед»ни тарк этди

«Манчестер Юнайтед» клуби жамоа ҳимоячиси Рио Фердинанд билан янги шартнома имзоланмаслигини ва у клубни ёзда тарк этишини эълон қилди. Бу ҳақда Uff.uz сайти хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, англиялик ҳимоячи манчестерликлар сафида 12 йил тўп сурди ва жуда кўплаб совринлар эгасига айланди.

Фердинанднинг ўзи мухлислар ва клуб мутасаддиқларига рахмат айтиб, кичик интервью берди:

«Мен узоқ ва жуда яхшилаб ўйладим. Менинг қарорим қуйидагича бўлди: олдинга интилишда давом этиш керак

Бу ерда жуда кўплаб бахтли мавсумларни бошимдан ўтказдим. Жамоадошларимга, клуб мутасаддилари-ю, мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман» - дейди Рио.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1