1

Хитойлик 2,5 тонна тангага янги автомобил харид қилди

ДУНЁ 21.05.2014, 12:11
Хитойлик 2,5 тонна тангага янги автомобил харид қилди

Хитой фуқароси янги автомобил учун 1 юандан 5 тонналик танга тўламоқчи бўлди. Аммо, сотувчи фақатгина 2,5 тонна пулни қабул қилди, деб ёзади Chinatopix портали. 

У Soueast  моделини 100 минг юан (16 минг АҚШ доллари) эвазига сотиб олиб, Гиннес рекордлари китобига кирди.  

Қайд этилишича, харидор автосалон раҳбариятини тангалар билан тўлаши ҳақида огоҳлантирган. Мижозни қўлдан чиқармаслик мақсадида менежер рози бўлади. Аммо ушбу тангаларни ҳисоблаш автосалон ходимлари зиммасига тушди. Бир неча соат ичида фақатгина 50 минг танга ҳисобланди. Харидор ушбу вақт давомида кино кўриш билан банд бўлди. 

Оқибатда автосалон раҳбарияти сабри тўлиб, қолган суммани кредит карта орқали тўлашни сўради ва харидор бунга рози бўлди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1