1

Умрбод ногиронлик нафақасини олса бўладими?

ЖАМИЯТ 24.05.2014, 12:04
Умрбод ногиронлик нафақасини олса бўладими?

Болаликдан II гуруҳ ногирониман. 1988 йил туғилганман. Ҳар икки йилда комиссиядан ўтиб, ногиронлик нафақамни узайтираман. Менга умрбод пенсия тайинлаш  мумкин эмасми?

Бекзод Абдураҳмонов, Самарқанд шаҳри

— Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 сентябрда 2005-сон билан рўйхатга олинган “16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақида тиббий хулоса бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (янги таҳрирда) 13-бандига кўра, Тиббий кўрсатмалар рўйхатининг III бўлимида (“16 ёшгача бўлган муддатга ногиронлик белгиланадиган касалликларнинг номи ва уларнинг патологик ҳолатлари" ) кўрсатилган ҳолатлар, яъни ўз-ўзига хизмат қилишнинг тўлиқ йўқолишига олиб келувчи организм фаолиятининг кескин, турғун ва орқага қайтмас бузилиши натижасида болаларнинг яшаш фаолиятининг кучли даражада чегараланишига ва ижтимоий ҳаётга мослаша олмасликка олиб борадиган аъзо ва унинг тизимларининг патологик ҳолатларида тиббий хулоса болаларнинг 16 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга берилади. Бунда, болаларнинг аҳволини динамик кузатиш, уларни реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ва ҳаётга мослашувчанлигини белгилаш мақсадида тиббий хулоса дастлаб 2 йил муддатга берилади. Мазкур муддат тугагач ТМК томонидан тиббий хулоса болаларнинг 16 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1