1

“Тошкентленд”да болалар учун хайрия тадбир ўтказилди

ЖАМИЯТ 27.05.2014, 15:00
“Тошкентленд”да болалар учун хайрия тадбир ўтказилди

Пойтахтимиздаги “Тошкентленд” болалар истироҳат боғида “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” ҳафталиги доирасида хайрия тадбири ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, “Sen yolg'iz emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва пойтахтимиздаги меҳрибонлик уйлари, SOS – болалар маҳаллалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари фаол ўқувчилари, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган хизматчиларнинг фарзандлари таклиф этилди, дея хабар беради ЎзА.

Хайрия тадбири давомида боғдаги аттракционлар болаларнинг ихтиёрида бўлди. Кичкинтойларга совғалар топширилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1