1

Англияда инфарктнинг олдини олувчи вакцина яратилди

САЛОМАТЛИК 13.06.2014, 11:50
Англияда инфарктнинг олдини олувчи вакцина яратилди

The Daily Telegraph газетасининг хабар беришича, Англиянинг Гарвард институти олимлари инфарктнинг олдини олувчи вакцинани кашф қилишган.

Ушбу кашфиёт жигардаги PCSK9 генига ўз таъсирини кўрсатиши асосида амалга оширилди. Сабаби шундаки, ушбу ген фаолиятининг бузилиши юрак-қон томирлар тизимида холестерининг ошишига, томирлар ички деворида кўп миқдорда холестериннинг пайдо бўлиши эса инфарктга олиб келади.

Яратилган вакцина жигардаги PCSK9 гени мутациясининг ўзига хос шаклини ўрганиш асосида яратилган. Мутантлашган ген инсон қонидаги холестериннинг кам миқдорда бўлишини таъминлайди.

Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, инфарктнинг олдини олувчи восита ўн йиллардан кейин оммавий фойдаланиш учун тайёр бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1