1

Ўзбекистонда қон саратонини даволаш имконияти пайдо бўлди

САЛОМАТЛИК 19.06.2014, 18:21
Ўзбекистонда қон саратонини даволаш имконияти пайдо бўлди

Гематология ва қон қуйиш илмий-амалий институти 2014 йилдан бошлаб кўп тармоқли миелома (қон саратони)ташхиси қўйилган беморларга асосий хужайраларни кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказила бошланди. Мамлакатимизда ўтказилган изланишлар самараси ўлароқ эндиликда кишиларни ўз шахсий асосий хужайралари билан даволаш имконияти пайдо бўлди. Бу хақда Правда Востока хабар беради.

Бундай хужайрани донордан эмас, беморнинг ўзидан олинади. Бу ҳолат баъзи хатарли касалликларни 30 фоиздан 100 фоизгача даволаш имкониятини беради. Ушбу ажойиб имконият Ўзбекистоннинг чет давлатларидаги ҳамкасблари билан тажриба алмашишлари, изланишларининг самарасидир.

Шу аснода мамлакатимизда Гематология ва қон қуйиш илмий-амалий институти базасида иликнинг асос хужайралари билан даволаш Маркази очилди. Бундан асосий мақсад онкогематологик касаллик билан оғриётган беморларга юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Юртимиз мутахассислари томонидан бир қатор шундай жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Улар дунёнинг турли мамлакатларида бир неча ой давомида айни соҳа бўйича таълим олишди.

Ушбу йил якунига қадар яна 10 та шундай жарроҳлик амалиётини ўтказиш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1