1

Уругвай Англиядан устун келди ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

СПОРТ 20.06.2014, 10:13
Уругвай Англиядан устун келди ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари 2-тур учрашувларини ўтказишмоқда.

“С” гуруҳида кураш олиб бораётган Колумбия-Кот-д'Ивуар терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.   Учрашувда Колумбия терма жамоаси 2:1 ҳисобида устун келди.

Япония ҳамда Греция терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳисоб очилмади-0:0.

“Д” гуруҳида эса Англия Уругвай терма жамоаси қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 39 дақиқада Суарес ҳисобни очди. Англия терма жамоаси учрашувнинг 75 дақиқасидагина ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунланишига 5 дақиқа қолганида эса Сураес яна гол киритиб, Англияни ЖЧдан чиқиб кетишига яқинлаштирди.   

Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да Италия-Коста-Рика, 00:00 да Швейцария-Франция ҳамда 03:00 да Гондурас-Эквадор учрашувлари бўлиб ўтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1