КХДРда қўлга олинган АҚШ фуқаролари суд олдида жавоб беришади

ДУНЁ 30.06.2014, 10:32
КХДРда қўлга олинган АҚШ фуқаролари суд олдида жавоб беришади

Шимолий Кореяда қўлга олинган америкалик саёҳатчилар суд олдида жавоб беришади.

Улар мамлакат ҳудудига ташриф буюриб, КХДРга қарши душманчилик руҳидаги ҳаракатларни амалга оширганликда айбланмоқда, дея хабар беради Корея марказий телеграф агентлиги.   

“Тергов натижаларига кўра, АҚШ фуқароларига нисбатан қўйилган айбловлар ўз исботини топди. Суд айбловларни тасдиқлаши учун КХДР тегишли органлари ушбу далилларни уларга тақдим этишга тайёрлашмоқда”,-дейилади хабарда.

Суд айнан қачон бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берилмаган.

Май ойида Шимолий Кореяда АҚШ фуқароси Жеффри Эдвард Фоул меҳмонхонада Инжилни қолдириб кетгани учун қўлга олинган эди. Саёҳатчи мамлакатга 29 апрель куни ташриф буюрган эди, кетиш арафасида эса қўлга олинган. 

Апрел ойида яна бир АҚШ фуқароси КХДР ҳудудида қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.  Миллер Мэтью Тодд ўзининг туристик визасини йиртиб ташлаган ва ушбу мамлакатдан сиёсий бошпана сўрашини маълум қилган эди.  Шимолий Кореяда АҚШ элчихонаси бўлмагани сабабли унинг иши билан швециялик дипломатлар шуғулланишмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1