1

Швеция шаҳзодаси машхур модель билан унаштирилди

ДУНЁ 30.06.2014, 16:25
Швеция шаҳзодаси машхур модель билан унаштирилди

35 ёшли Швеция шаҳзодаси Карл Филипп 29 ёшли фотомодель София Хелльквист билан унаштирувлари ҳақида ОАВга хабар берди. Бу ҳақда segodnya.ua хабар беради. 

Швеция қироли Карла XVI Густавнинг яккаю-ягона ўғли бўлган Карл Филипп ўз севгилиси билан 27 июнь куни унаштирув маросимини ўтказишди.

Бўлғуси малика Дроттнингхольм саройига алвон рангли кўйлакда ташриф буюрди. Тўйнинг аниқ санаси ҳали белгиланганича йўқ. Аммо уни 2015 йилнинг ёз фаслида ўтказиш режаси бор.

Эслатиб ўтамиз, улар 2009 йилда мамлакатдаги машхур клубларнинг бирида танишишган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1