Суд АҚШ махсус хизматига 193 та мамлакатни кузатиши учун рухсат берган

ДУНЁ 02.07.2014, 10:33
Суд АҚШ махсус хизматига 193 та мамлакатни кузатиши учун рухсат берган

АҚШ миллий хавфсизлик агентлигида  суд томонидан 193 та мамлакатни кузатиш учун берилган рухсатнома мавжуд, дея ёзади The Washington Post Эдвард Сноуден томонидан оммага тақдим этган махфий ҳужжатларга асосланиб. 

Ушбу ҳужжатларга кўра, МХА Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландиядан ташқари қолган барча мамлакатлар ҳақидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлган. Хабарда ёзилишича, АҚШ ва санаб ўтилган мамлакатлар ўртасида тегишли келишув бўлган. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар беради. 

Ушбу фаолиятни юритишга чет эл мамлакатларини разведка қилиш ишлари бўйича АҚШ суди рухсат берган.   

Бундан ташқари, МХА жаҳон банки, Европа иттифоқи ва МАГАТЭ ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳуқуқига ҳам эга бўлган. Газетанинг қайд этишича, АҚШ махсус хизмати белгиланган нишонни кузатиш учун қонунний ҳуқуққа эга бўлган, аммо бундан кўп фойдаланмаган. 

АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги эса суднинг ушбу қарорини ростлигини тасдиқлашдан бош тортди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-6.03° tumanli
Валюта курси
11260.49
USD -24.41
11796.49
EUR -45.88
178.99
RUB -0.23
1