1

«Индира Ганди» миллий маданият маркази илмий раҳбари Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирди

ЖАМИЯТ 15.07.2014, 10:18
«Индира Ганди» миллий маданият маркази илмий раҳбари Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирди

Ҳиндистоннинг «Индира Ганди» номидаги миллий маданият маркази илмий раҳбари профессор  Мансура Ҳайдар Самарқандда ўтказилган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш имкониятига эга бўлгани учун Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирди. Ташаккурнома ЎзА сайтидан эълон қилинди.

“Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш имконига эга бўлганим учун Ўзбекистон раҳбариятига самимий миннатдорлик билдираман. 

Сизни ва Ўзбекистон илмий жамоатчилигини юксак савияда ташкил этилган ушбу нуфузли анжуман муваффақиятли ўтгани билан табриклайман. Халқаро илмий жамоатчилик ғоят фойдали ва муҳим ташаббуслардан бирига айланган бундай конференцияни кўпдан буён сабрсизлик билан кутган эди. Форум дунё мамлакатлари илм-фан вакилларини Марказий Осиё олимларининг улкан илмий ва тарихий меросининг ҳали очилмаган саҳифаларини ўрганиш мақсадида бир жойга тўплади. 

Сиз ўзингизнинг теран маъноли илмий нутқингизда менинг илмий фаолиятимни лутфан эслаб ўтдингиз. Бу мен учун катта шарафдир. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонни ўрганишга бағишланган ярим асрлик фаолиятим давлат раҳбари томонидан эътироф этилгани ва юксак баҳоланганидан мен ниҳоятда мамнунман ва бунинг учун чуқур миннатдорлик изҳор этаман. 

Бой ўтмишга эга ва бугун тараққий этиб бораётган буюк мамлакатингиз бутун Осиё довруғини кенг ёйишга улкан ҳисса қўшган ва қўшмоқда. Ҳинд халқининг буюк фарзанди Жавоҳарлаъл Неру Шарқ Ренессанси ҳақида гапирганда ҳар доим Марказий Осиёни назарда тутган. Ўз фаолиятини 1969 йилдан буён Марказий Осиё ва Ўзбекистон билан боғлаган олим сифатида ушбу минтақа илм-фани ва маданияти доимо мени мафтун этиб келади. Марказий Осиё алломалари ва мутафаккирларининг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган бебаҳо ҳиссасини ўрганиш ва қайта тиклашга ўзимнинг арзимас улушимни қўшганимдан бахтиёрман. 

Марказий Осиё ҳақида 230 илмий мақола ва 15 китобим чоп этилган. Айни пайтда Марказий Осиё тўғрисидаги Қисқача энциклопедия устида олиб бораётган ишимни ниҳоясига етказиш арафасидаман. Сиз Ўзбекистонда буюк аждодларингиз меросини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга раҳнамолик қилаётганингиз ҳар қанча таҳсинга сазовордир, бу мени ҳам янги-янги илмий изланишларга руҳлантиради. Сизнинг ғамхўрлигингиз ва эътиборингиз бизнинг Марказий Осиёни янада чуқур ўрганишга қаратилган ишларимизга янги куч бағишламоқда. Зеро, ўз аждодлари ва олимларини қадрлаган давлат, албатта, равнақ топади.”

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1