1

Москва метросидаги ҳалокат қурбонлари сони яна ортди (янгиланди)

ДУНЁ 15.07.2014, 17:45
Москва метросидаги ҳалокат қурбонлари сони яна ортди (янгиланди)

Москва метросида авария оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди. Бу ҳақда Россия ФФВ вакиллари берган маълумотларга асосланиб  “РИА Новости” хабар бермоқда.

Москва шаҳри ҳукуматининг берган маълумотларига кўра, 161 киши жароҳатланган, улардан 127 нафари шифохонага етказилди.

Москва метрополитенида содир бўлган ҳалокат муносабати билан чоршанба куни Москва шаҳрида мотам куни дея эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни “Парк победы” ва “Славянский бульвар”  станциясилари орасида поезднинг 3 та вагони рельслардан чиқиб кетган. Ҳалокат туфайли 1150 га яқин киши эвакуация қилинган, жароҳатланганларнинг барчаси вертолётда шифохонага олиб кетилди.  Ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1