1

Ислом Каримов Минор мавзесидаги янги масжид қурилиш ишлари билан танишди

ЖАМИЯТ 19.07.2014, 10:13
Ислом Каримов Минор мавзесидаги янги масжид қурилиш ишлари билан танишди

Президентимиз Ислом Каримов 18 июль куни пойтахтимизнинг Минор мавзесидаги янги масжид биносига  ташриф буюрди ва қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ерда моҳир қурувчи ва усталарнинг фаолияти билан танишар экан, амалга оширилган кенг кўламли қурилиш ва ободончилик ишлари ҳақида фикр билдирди, мажмуани янада такомиллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берди. 

Ислом Каримов мазкур қадамжо атрофида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ҳам синчиклаб кўздан кечирди. Ҳар бир дарахт, ҳар қайси майдон, фаввора ва йўлак шаҳарсозликнинг энг юксак талабларига уйғун бўлиши зарурлигини уқтирди. 

Ҳозирги вақтда ушбу ҳудуддан оқиб ўтадиган Анҳор ва унинг атрофидаги жойлар ободонлаштирилиб, пойтахт қиёфасига алоҳида кўрк ва чирой бағишламоқда. 

Бу ишларнинг барчаси шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг гўзалликдан баҳра олиб, мазмунли дам олишлари, бир сўз билан айтганда, эл-юртимизнинг маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Президентимиз бундай муқаддас жойларда аввало пок ният, соф интилиш билан иш олиб бориш, ҳар бир ғиштни қўйишда етти ўлчаб бир кесиш кераклигини, токи биз бунёд этган муҳташам иморатлар асрлар давомида авлодларимизга ҳайрат ва ғурур-ифтихор бағишлаб туриши зарурлигини алоҳида таъкидлади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1