Оролда уйғонган янги вулқондан отилиб чиқаётган лава ёввойи табиат учун хавфли эканлиги хабар қилинмоқда. Миллий боғдаги ўсимликлар ҳамда жониворлар қирилиб кетиши мумкин. Вулқон оғзидан кўтарилаётган тутун атрофга заҳарли ҳавони тарқашига сабаб бўлмоқда. Бу эса инсонлар саломатлиги учун ҳам зарарлидир.
Ундан чиқаётган лава эриб денгизга қуйилмоқда. Денгиз жониворлари ҳам ҳалок бўлиши мумкинлиги мутахассисларни ташвишга солмоқда. Ҳозирда вулқон баландлиги 1476 метрга етди.Агар аҳвол шу тариқа давом этса, вазият янада жиддийлашиши мумкин.
Ҳукумат эса воқеа жойига яқин ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларини эвакуация қилиш ишларига тайёргарлик кўрмоқда.Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Одамлар ўз уйлари лава оқими остида қолиб кетишидан ва чорвалар нобуд бўлишидан ташвишга тушишмоқда.






