АсосийDunyo

Тинимсиз ёққан ёмғир ЖЧ-2018 стадионларини вайронага айлантирди

'Тинимсиз ёққан ёмғир ЖЧ-2018 стадионларини вайронага айлантирди'ning rasmi

Россиянинг айрим ҳудудларида тинимсиз ёққан ёмғир ЖЧ учун қурилган футбол майдонларига катта зарар етказмоқда, дея хабар бермоқда РИА Новости нашри.

Кучли ёмғир Волгоград шаҳрида яқиндагина қурилиб фойдаланишга топширилган “Волгоград Арена” стадиони ҳамда унинг атрофида кўчкилар келиб чиқишига сабаб бўлди. Яшил майдон бутунлай қўпорилган. Шиддатли ёмғир туфайли ер ўпирилиб ёриқлар пайдо бўлмоқда.

Лойқа сув билан қопланган стадион ЖЧда 8 та ўйинга мезбонлик қилган. Деярли вайрона ҳолатга келиб қолган “Волгоград Арена” майдонининг қурилиша 257 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар