1

Покистонда муссон ёмғирлари 110 кишининг умрига зомин бўлди

ДУНЁ 06.09.2014, 14:03
Покистонда муссон ёмғирлари 110 кишининг умрига зомин бўлди

Покистонда муссон ёмғирлари оқибатида вафот этганлар сони 110 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда "Associated Press" агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг хабар қилишича, мамлакатнинг шимолий-шарқий қисмидаги Панжоб ва Кашмирнинг Покистондаги қисмлари катта зарар кўрди. У ерда ўнлаб кўприклар вайрон бўлган.

Қутқарув ишларида мингга яқин қутқарувчи, полиция ходимлари ва ҳарбийлар иштирок этишмоқда.   

Ҳукумат томонидан ёмғирдан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ва палаткали лагерлар ташкил қилинди.

Яқин кунларда ёмғир ва сув тошқинлари кучайиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1