АҚШда минглаб болалар номаълум вирус билан касалланишди

ДУНЁ 08.09.2014, 14:55
АҚШда минглаб болалар номаълум вирус билан касалланишди

АҚШнинг 10 дан ортиқ штатида минглаб болалар вируснинг аниқланмаган тури билан касалланишди. Бу ҳақда Gazeta.ru сайти хабар бермоқда.

Вирус расман аниқланмаган, аммо,  камдан-кам учрайдиган энтеровирус  тури эканлиги тахмин қилинмоқда.

Миссури, Канзас, Иллинойс, Кентукки, Айова, Колорадо, Огайо, Оклахома, Шимолий Каролина ва Жоржия штатларида ушбу вирус қайд этилган.

“Вирус шамоллаш каби бошланади. Касалликни ўтказиб юбормаслик учун нафас олишни вақтида текшириш керак”,-дейди шифокор.

Вирус айниқса болалар учун жуда хавфли, дейилади хабарда.

 Колорадодаги болалар шифохонаси 18 августдан 4 сентябргача бўлган давр мобайнида 900 нафар беморларни ушбу ташхис билан қабул қилди. Улардан 86 нафари шифохонада қолдирилди, айрим болалар эса реанимация бўлимига тушишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1